Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Диёр Имомхўжаев ПФЛда ишлашда давом этади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ташкилотдаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда унинг ўзи телеграм каналида маълум қилиб ўтган.

"Ё аслинг каби кўрин, ёки кўринганинг каби бўл. ТВда ҳам, ҳаётда ҳам шунга амал қилдим, насиб бўлса кейинчалик ҳам шундай бўлиб қолади.

Футболга Санжар Ризаев таклифи билан келганман. Орадан йиллар ўтиб Умид Аҳмаджонов яна шундай имконият берди. Ўтган давр давомида раҳбарият билан қўлдан келганича ишладик. Инсон сифатида Аҳмаджоновдан ҳам, Омон Ғофуровдан ҳам миннатдорман, улар билан яхши алоқаларни сақлаб қоламан.

Равшан Эрматовни яхши биламан, бу инсоннинг ҳам мен ҳақимда фикри бор. Бунгача ҳам қайсидир шахс учун эмас, ўзим билган футбол учун келгандим. Энди ҳам ўша футбол учун ишлашда давом этаман. Эрматов кўтарилмади, у қийинроқ босқичга туширилди. Бунгача мамлакат фахри бўлганди, энди эса танқидларнинг тўрига чиқарилди. Буни ўзи ҳам яхши билиб турибди, футболни яхши кўргани учунгина раҳбарият таклифига ижобий жавоб қайтарди. Мана шу принциплар ортидан аввалги раҳбарият билан қандай елкама-елка турган бўлсак, янгиси билан ҳам худди шундай ишлашда давом этамиз. Бу ерда миссия кимгадир хизмат қилиш эмас, мақсад футболни кўтаришга заррача бўлса ҳам ҳисса қўшиш. Биз бошқа соҳаларни тушунмаслигимиз мумкин, аммо футбол одамларимиз.

Бу йўлни танлаш арафасида ҳар қандай фикрга, танқидга тайёр эдим. Минг куракда турмайдиган сўзларни ўқимай, айтганларим остида изоҳ учун жой очиб қўявераман, изоҳларнинг ҳаммасини ўқиб бораман, кераклигини оламан, ортиқчаси тўпиғимга ҳам чиқмайди. ОАВ учун очиқ бўлиш керак деб билганим учун ҳам на ТВ, на радио ва на матбуот саволини ерда қолдирдим. Бунгача журналист сифатида фаолият олиб борган инсон сифатида улар учун ёпиқ бўлишга маънан ҳақим ҳам йўқ.

Қачондир футболдан четлашишга тўғри келса, 4-5 йил умуман бошқа соҳада фаолият олиб боришга ва футбол ҳақида умуман ёзмасликка ҳаракат қиламан. Футболни бирор секторнинг бурчагидан ўтириб ҳам томоша қилишда давом этишим ёки шунчаки Европа футболига боғланиб ҳам унинг бир қисми бўлишим мумкин. Ўзим шу соҳада ишлаб қўйганим учун, ниманингдир уддасидан чиқиб, баъзан хатоларга йўл қўйганим учун ҳам ўзимдан кейингиларнинг айбини топиб ўтиришни ўзимга эп билмайман.

P.S. Шахс сифатида ёмон кўрадиганлар, ҳалолликка даъво қилаётган мураббийни ҳақ билиб, қолган барчани ҳаромхўрга чиқараётганлар, ёши каттани қандай ҳурмат қилиш кераклигини ўргатаётганларда каналдан узилиш ҳуқуқи борлигини эслатиб ўтаман. Терслигим, қизиққонлигим, қўполроқлигим ўзим ҳам аён, буни ўзимга айтиб, керак бўлса дашном бериб турадиганларим ҳам бор. Салбий одатларимдан халос бўлишни ўзим ҳам истайман ва шу йўлда ҳаракат қилавераман. Принципларим эса ўзим билан бирга кетади. Яхшисига ҳам, ёмонига ҳам, у дунёда ҳам, бу дунёда ҳам фақат ўзим жавоб бераман. Раҳмат!», — дея ёзади Диёр Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган бир неча кун давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясида катта ўзгаришлар бўлиб ўтди. Хусусан, ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўз аризасига кўра ишдан кетди. Орадан бир кун ўтиб ПФЛ директори Омон Ғофуров ҳам ўз хоҳишига кўра ариза ёзди.

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 13:58, 18.06.2019.
Ўқилди: 4986 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик