Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Америка кубоги. Япония Уругвай билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Америка кубоги гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги яна бир қизиқарли ўйин Уругвай ва Япония терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Чилига қарши дастлабки тур баҳсида яхши ўйнаганига қарамай ютқазиб қўйган "самурайлар" бу сафар очко олишга муваффақ бўлишди. Улар уругвайликларга қарши тўқнашувда ўз имкониятларидан самарали фойдаланишди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Миеси бир ҳимоячини алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида аниқ зарба бериб, ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмасдан ҳакам VAR тизими ёрдамида осиёликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Луис Суарес 11 метрли зарбадан ҳисобни тенглаштирди.

Жанубий америкаликлар танаффусга ҳисобда олдинга чиққан ҳолда йўл олишлари мумкин эди. Аммо олис масофадан йўлланган зарбадан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди. Иккинчи бўлим бошида эса ҳакам Уругвай дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Аммо у қоидабузарликни эътиборга олмади.

Ўйиннинг 59-дақиқасига келиб японлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди ва дарвозабон қайтарган тўпни яна ўша Миеси дарвозага жойлаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб бурчакдан етказилган узатмани Хименес бош билан Япония дарвозасига жойлади ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, иккинчи турдан сўнг Уругвай 4 очко билан пешқадамга айланган бўлса, Япония 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Америка кубоги, "С" гуруҳи, 2-тур
Уругвай – Япония 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 25 Миеси, 1:1 – 32, пенальти Суарес, 1:2 – 59 Миеси, 2:2 – 66 Хименес.
Уругвай – Муслера, Касерес, Хименес, Годин, Лаксальт (Гонсалес, 28), Нандес (де Арраскаэта, 60), Торрейра, Бентанкур, Лодейро (Вальверде, 73), Суарес, Кавани.
Япония – Кавасима, Ивата (Тацута, 87), Уэда, Томиясу, Сугиока, Миеси (Кубо, 83), Сибасаки, Итакура, Накадзима, Окадзаки, Абе (Уэда, 67).
Огоҳлантиришлар: Уэда (31), Накадзима (78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:36, 21.06.2019.
Ўқилди: 6014 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8773]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3868]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3534]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2673]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2281]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1923]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1797]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1727]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1471]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1442]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.