"Барселона" мухлислари Неймарнинг жамоага қайтишидан норози бўлишмоқда.
"El Mundo Deportivo" хабарига кўра, мухлислар ўртасида футболчининг қайтиши билан боғлиқ сўровнома ўтказилган. Унда 71,2 фоиз мухлис бунга қарши чиққан.
Мухлислар Неймардан у "ПСЖ"га ўтаётган вақтидаёқ қаттиқ ранжишган. Бундан ташқари, ишқибозларни футболчининг охирги пайтларда жуда кўп жароҳат олаётгани ташвишга солмоқда.