Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Алибоевнинг голи «Сеул»га ғалаба келтирди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея Кей-лигасининг 17-тури доирасида "Сеул" сафарда "Тегу" клуби меҳмони бўлди.

Мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган тегуликлар бутун ўйин давомида ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Бироқ сеулликлар посбони бир неча марта сэйв намойиш қилиб, жамоасининг мувафақиятига салмоқли ҳисса қўшди.

Учрашувнинг 35-дақиқасида Икром Алибоев 25 метрлардан кучли зарба бериб, "Сеул"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб меҳмонлар бурчак тўпидан самарали фойдаланишди ва ҳисобдаги фарқни оширишди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар фарқни биттага қисқартиришди. Қолган дақиқаларда "Тегу" футболчилари икки марта дарвоза тўсинини нишонга олишган бўлса, меҳмонларнинг бир ҳужуми пайтида тўп дарвоза устунидан майдонни тарк этди.

Шу тариқа, "Сеул" қийин ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 37тага етказиб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди. Улардан 1 очко кам жамғарган "Чонбук Моторс" ва "Ульсан" жамоалари битта кам ўйин ўтказган ҳолда 2 ва 3-ўринларни эгаллаб туришибди.

Икром Алибоев бугунги учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:11, 22.06.2019.
Ўқилди: 13296 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3660]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2803]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2605]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2275]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1961]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1903]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1623]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1521]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1479]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик