Суперлиганинг 12-тури доирасидаги "Андижон" - АГМК учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманиднинг иккинчи қисмида мезбонлар устози Александр Хомяковиштирок этди.
- Албатта натижадан хафамиз. Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ учрашув бизнинг назорат остида ўтмаётгани кўриниб турганди. Биз бундай бошлашни режалаштирмаган эдик. Биз пассив ўйин кўрсатдик ва устунликка эгалик қилолмадик. Рақиб эса бизнинг хатоларимиздан унумли фойдаланди. Биринчи бўлимда ўтказиб юборилган голни йўққа чиқаришга эришдик. Аммо иккинчи бўлимда иккинчи голга жавоб бера олмадик. Катта куч билан олдинга ўтиб кетиб, ҳимояни унутиб қўйдик. Натижада қарши ҳужум орқали иккинчи голни ўтказиб юбордик.
Кейинчалик уюштирилган ҳужумлар самара бермади. Бу ҳақида тегишли хулосаларни чиқаришимиз керак. Охирги ҳафталарда жуда тиғиз тақвим бўлди. 8 кун ичида учинчи ўйинни ўтказдик. АГМК бугун бизга нисбатан енгилроқ ўйнади. Буган бизга бироз куч етишмади.
Мен жамоа номидан ва ўзим номимдан узр сўрамоқчиман. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб, бизни кескин муҳокама қилмасликларини илтимос қилардим. Ишлашда давом этамиз ва хатоларни тузатамиз.
Бугун чуқурроқ ҳимояланган ҳолда ўйнасак ҳам бўларди. Шунда балки иккинчи бўлимда янада яхшироқ ҳаракатланишимиз мумкинмиди. Аммо мухлислар стадионга чиройли ва ҳужумкор ўйин кўриш учун келишларини инобатга олган ҳолда тактика танлагандим. Одатда доим 70-дақиқадан кейин мунтазам гол ўтказиб юбормоқдамиз. Бу кишини ўйлантиради.
Шовшувли трансфер? Хоҳлардим. Хозирда кўпроқ ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида ўйлаяпман. Ҳали бу борада аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. Сабаби мен бу ерга яқинда келдим футболчиларнинг нималарга қодир эканликларини ҳали тўлиқ билмайман. Кейинроқ бу ҳақида ўйлаб кўрамиз. Яна бир бор жамоа номидан узр сўрайман”, -дея Хомяков сўзларини келтиради Stadion.uz мухбири Жалолиддин Қобилжонов.