Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Қайси футболчиларнинг трансфер нархи тушиб кетди?

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча кун аввал трансфер бозоридаги нархлари кескин кўтарилган футболчилар тўғрисидаги мақолани эътиборингизга тақдим этган эдик. Бугун ўша мақоланинг аксини, яъни трансфер қиймати тушиб кетган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Серҳио Бускетс

Ўз вақтида шахсан Гвардиола томонидан бебаҳо ўйинчи деб мақталган футболчининг қиймати тобора тушиб бормоқда. Якунланган мавсумдан сўнг Бускетс яна 25 миллионга арзонлади. Кўпчилик унинг ёши ўтиб бораётганини баҳона қилса, қолганлар «Барса»нинг халқаро майдонда ҳеч нарса юта олмаётганини важ қилиб кўрсатмоқда. Умуман олганда, сизларни Бускетс ва «Барса»нинг  трансфер суммаси қизиқтирмаслиги аниқ. Сабаби, катта эҳтимол билан Серҳио ўз фаолиятини айнан Католония супер клубида якунлайди!

Самуэл Умтити

«Лион» клуби сафидаги ажойиб ўйинларидан сўнг Самуэл Умтити «Барселона» сафига ўтган  ва илк мавсумда ўзини кўрсата олган эди. Кейинчалик Франция терма жамоаси таркибида ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган қаҳрамонимизнинг ишлари ортга қараб кета бошлади. Самуэл якунланган мавсумда атиги 15 бор асосий таркибда майдонга тушди ва деярли ҳеч нарса кўрсата олмади. Унинг ўйинидаги пасайишни баъзилар жароҳатлар билан боғлиқ деб ўйлашса, яна айримлар мотивациянинг қолмагани билан боғлашмоқда. Қисқача қилиб айтганда, француз трансфер бозорида нақд 25 милллион еврога арзонлаб кетди ва ўзига бўлган қизишни деярли йўқотиб қўйди!

Пауло Дибала

Аргентиналик футболчи Роналду «Ювенстус»га ўтгунига қадар дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири эди. Афсуски, КР7нинг таъсир доирасидан чиқа олмай қолган Пауло ҳозир ўзининг асосий таркибдаги ўрнини ҳам, клубдаги мавқейини ҳам бой бериб қўйди. Бундай йўқотишлардан сўнг трансфер қийматининг ҳам тушиб кетиши табиий ҳол. Ҳозирда Дибала 85 миллион атрофида баҳоланмоқда. Бу ўтган мавсум сўнггидаги кўрсатгичдан 30 миллион кам дегани!

Марсело

2007-йилдан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ўз вақтида дунёнинг энг кучли қанот ҳимоячиси эди. Афсуски, мавсум бошидаги мураббийларнинг бирин-кетин ўзгартилиши футболчининг формасига таъсир ўтказди ва унинг «бозордаги нархи» кескин қулади. Ҳозирда 25 миллионга баҳоланаётган футболчи бир мавсум аввал 70 миллиондан зиёдроқ трансфер қийматига эга эди. Марселонинг нархи тез орада яна пасайиши мумкин. Сабаби, «Реал Мадрид» унинг позициясига Мендини ҳарид қилди ва катта эҳтимол билан янги мавсумда француз асосий таркиб ўйинчиси сифатида Марселони ўйин амалиётисиз қолдиради.

Феллипе Коутиньо

«Ливерпул» жамоасидаги фантастик ўйинларидан сўнг «Барселона» тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланган Коутинё учун янкунланган мавсум жуда ёмон хотиралар билан унинг ёдида қоладиган кўринади. «Копа Америка» мусобақасида ўзини ижобий томондан намойиш этаётган Феллипе деярли 150 лимон эвазига «Барса»га ўтган бўлсада, ишончни оқлай олмади. Католония клуби унинг трансфер қиймати тушиб кетмасидан тезроқ пуллаш илинжида. Афсуски, бразилиялик футболчи бир мавсумнинг ўзида 45 миллонга арзонлаб кетди. Агарда «Барса» тезроқ ҳаракат қилмаса, зарар яна ҳам катталашиб кетиши мумкин.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 16:42, 25.06.2019.
Ўқилди: 11546 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.