Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Лион» президенти: «Ндомбеле клубдан кетмоқчи, аммо …»

Баҳо:
+ | -

Лион президенти Жан-Мишел Оляс жамоа ярим ҳимоячиси Тангай НДомбеле клубдан кетиш истагини билдирганини маълум қилди.

"НДомбеле клубдан кетмоқчи. Биз муҳим таклифни кутмоқдамиз. Агар у кетадиган бўлса, биз унинг ўрнига бошқа футболчи қидирган бўлар эдик. Ҳозирча ҳеч нарса қилинмади, аммо трансферлар ойнаси очилди ", - дейди Оляс.

Аввалроқ, "Тоттенхем" 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирган.

Меdiа хабарларига кўра, "шпор"лар "Лион"га НДомбеле учун 63 млн доллар таклиф қилишга тайёр эди.

Маълумот ўрнида, НДомбеле 2018-йилнинг ёзида "Лион"га "Амён"дан кўчиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Франция чемпионатида 34та ўйинида иштирок этган ва 1 та голга муаллифлик қилган. Шунингдек, унинг "Лион" билан шартномаси 2023-йилнинг ёзигача амал қилади.

Манба: Media
Киритилди: 08:05, 26.06.2019.
Ўқилди: 3016 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик