Футбол оламида келажаги порлоқ футболчилар учун кураш доимо қизғин кечгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун айнан шундай қизғин курашларда рақибларининг оғзидаги ошни илиб кетган жамаолар ҳақида фикр юритамиз.
Роналду «Арсенал»га ўтишга яқин эди!
2003-йилда Криштиану Роналдунинг трансфери борасида Спортинг клубига бир нечта таклифлар келиб тушади. Клуб учун улар орасида «Арсенал»ники қизиқроқ туюлади ва жамоа ўз ўйинчисини Лондонга жўнатади. Арсен Венгер ўз интервьюларидан бирида Роналдунинг «Арсенал» базасига келганини ва улар билан бироз шуғулланганини кулиб айтиб берган эди.
Воқеалар ривожи «Арсенал» клуби фойдасига ҳал бўлаётганини кўрган Сер Алехс Фергуссон ўша даврлардаги ўз ёрдамчиси Карлос Кейрушни "Спортинг" клуби билан музокарларга жўнатади. Кейруш «Спортинг» клубидаги обрўсидан фойдаланган ҳолда Роналдунинг оила аъзолари билан учрашади ва уларни махсус самалётда Манчестер шаҳрига олиб келади. Буёғига эса Фергуссон Роналдунинг онасини кўндиради ва уларни шаҳарда олиб қолади. Бу маълумот устида эркин суриштирув олиб борган инглиз нашрлари шу кунларда айнан шу мавзуда хужжатли фильм ҳам олиш арафасида туришибди!
Ушбу воқеаларни хотирлаган Венгер қуйидаги сўзларни айтган эди: “Биз Роналдуни қўлга киритишга жуда яқин келган эдик. У биз билан учрашиб келажак режаларини ҳам бўлишган эди. Афсуски, унинг трансфери учун курашга Фергуссон қўшилди ва уни илиб кетди. Агар сўзларимга ишонмаган бўлсангиз, Роналдудан сўранг! У ҳаммасини тасдиқлайди
Суарез «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин эди!
«Барселона» клуби тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири саналадиган Луис Суарез ўз вақтида «Реал Мадрид» клуби шарафини ҳимоя қилиши мумкин эди. Энг қизиғИ шундаки, футболчи учун «Ливерпул» клубига биринчи бўлиб «Галактикос» расмий таклиф билан чиққан ва уни қўлга киритиш учун 80 миллион евро таклиф қилган эди. Бундан ташқари, «Реал Мадрид» агарда музокаралар давом этадиган бўлса, футболчи учун жуда қулай шартнома таклиф қилишларини қўшиб қўяди. Суарез бу таклифни рад этади. Сабаби, у ўз орзусидаги «Барселона» клубидан таклиф кутаётган эди. Орадан кўп ўтмай Католония клуби таклиф билан чиқади ва ўша куннинг ўзидаёқ ижобий жавоб олади. Суарез «Реал Мадрид» таклиф қилган суммадан камроқ маошга қарамасдан “Барса “ таркибига ўтиб кетади.
Ўша воқеаларни эслаб Суарез шундай деган эди :Мени Католонияга чорлаган севгилимга катта раҳмат айтишим шарт! Агарда унинг менга бўлган севгиси ва ишончи бўлмаганида борми? Мен ўйлаб ўтирмасдан «Реал Мадрид» клубига ўтиб кетган бўлар эдим.
Кака «Манчестер Сити»да тўп суриши мумкин эди
Бундан 10 йил аввал «Ман Сити»нинг эгалари янги лойиҳани ишга туширган чоғида илк ҳарид қилинган футболчилари Кака бўлишини жуда ишташган эди. Ўша йили «Олтин Тўп»ни қўлга киритган бразилиялик футболчи у қадар машхур бўлмаган клубга ўтишдан чўчигани учун Шейхларнинг таклифига рад жавобини берган экан. Каканинг ҳарактерига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Сабаби, «Ман Сити» ўша давларда «Реал Мадрид» клуби таклиф этган шартномадан бир неча баробар қулайроқ ва каттароқ маош белгиланган битимни Какага намойиш этишган бўлсада, «Милан» футболчиси ҳаммасини рад этади.
Кейинчалик футболчи ўз кариерасининг давомини катта пуллар учун ҳавф остига қўйишни истамаганини изоҳ сифатида айтган эди.