ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабионинг онаси ва агенти Вероника Рабио, француз клубининг раҳбарияти ўғлига янги шартнома таклиф қилганини инкор этади.
"Мен пайдо бўлган маълумотларни расман рад этмоқчиман. Жамоа тарқатган хабарлар нотўғри, Адриен Леонардо билан учрашмаган.
Бу ёлғон. Мен Леонардо билан ҳеч нарсани муҳокама қилмадим. Мен у билан телефон орқали суҳбатлашдим ва биз хушмуомалалик билан хайрлашдик.
Янги келишув бўйича таклифлар олдин ҳам бўлмаган ва келажакда ҳам бўлмайди. Ҳатто минимал ўзгариш ҳам йўқ », - деди Вероника France RTL га берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, Рабьо 1 июль куни расман эркин агентга айланади. Хабарларга кўра, 24 ёшли футболчи "Ювентус" да ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.