Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Неймар Аргентинага қарши учрашув олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

«Копа Америка» мусобақаси ярим финал учрашуви доирасида Аргентина ва Бразилия терма жамоалари тўқнаш келишидан хабарингиз бор. Ўйин олдидан Аргентина ва Бразилия терма жамоаси футболчилари учрашувда ким фоворит эканлиги борасида кичик интервьюлар беришди. Бугун айнан шу интервьюларни сайтимиз муштарийлари  учун таржима қилдик.

Тите

Тўғриси, Парагвайга қарши учрашувдан сўнг асабларим жуда чарчади.  Оғир ўтган учрашувда ҳақли ғалаба қозондик деб ўйлайман. Йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Европадаги оғир мавсумдан сўнг терма жамоа сафида икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишмоқда. Улар билан фахрланаман. Аргентинга қарши баҳс олдидан руҳан ўйинга тайёр  бўлишимиз зарур. Бундай учрашувда жисмонан эмас, руҳан кучли терма жамоалар ғалаба қозонади. Биз уларнинг Венисуэлага қарши ўйинларини кузатдик. Тан олиш зарур, жамоа анчагина шакилланиб бормоқда. Шундай бўлсада, бу қитъа чемпионтида ғолибликни ҳеч кимга бермаслик учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Коутиньо

Биринчи навбатда терма жамоада тўп сураётганим билан фахрланишимни таъкидлаб ўтмоқчиман. Шундай кучли футболчилар билан бир жамоада тўп суриш чинакам бахт. Биз мутлоқ ғолиблик учун курашамиз. Аргентинага қарши учрашувда майдонга тушиш мен учун катта шараф.  Менинг Ватанимдаги исталган болакайнинг орзусини сўрансангиз фақат бир хил жавоб оласиз. Улар «терма жамоа либосида майдонга бир бор тушиш», -  деб жавоб қайтаради.

Артур

Ҳозирда машғулотларга зўр беряпмиз. Бизни ўта муҳим учрашув кутиб турган бўлсада, йигитларда ҳаяжон йўқ. Бизни қандайдир ҳотиржамлик қамраб олгандек. Энг муҳими уларга қарши учрашувда саросимага тушмаслик. Қолган барча ишни майдоннинг ўзида тўғирласа бўлади.
Мен Месси билан бир жамоада тўп суришим билан фахрланаман. У буюк футболчи. Шундай бўлсада, мана энди унга қарши майдонда ҳаракат қилишим зарур. Бу мен учун катта тажриба мактаби бўлади.

Фирминьо

Мен бундай турнирнинг ярим финалига қадар етиб келганимиздан мамнунман. Шундай бўлсада, бор эътиборимизни ярим финалга қаратишимиз даркор! Бизни ярим финалда жуда асабий ўйин кутмоқда. Бу учрашув жанубий Америка классикаси. Бундай баҳсларда мухлислар томонидан яратиладиган атмосфера кишини қувонтирмай қўймайди. Қандайдир бир ой ичида мен Месси билан 2-бор ярим финалда тўқнаш келмоқдаман. Умид қиламан-ки, бу сафар ҳам менинг жамоам уни мағлубиятга учратиб финалга чиқади ва ғолибликни қўлга киритади.

Неймар

Мен бу мусобақада Аргентина билан тўқнаш келишимизни кутган эдим. Шундай ҳам бўлди. Аргентина мусобақа бошида бироз оқсаган бўлсада, ҳамма муаммоларни ўз вақтида ҳал қилишни уддасидан чиқди ва ярим финалга қадар етиб кеди. Тўғри, уларнинг сафида Месси бор, лекин бу Аргентина ўз тарихидаги энг кучсизларидан бири. Ўз юртимизда бўлаётган мусобақада Аргентинага мағлубиятга учрашга ҳаққимиз йўқ. Бу ўта аламли мағлубият бўлиши мумкин. Шу сабабли бу учрашувда қандай йўл билан бўлсада ғолиб чиқишимиз шарт. Мен йигитларга ишонаман, улар финалга чиқиш учун Аргентинадан кўра кўпроқ имконга эга. Улар сафида Месси ҳаракат қилсада, ҳозирги Бразилия Аргентинани осонлик билан мағлубиятга учрата олишига ишонаман.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 22:37, 30.06.2019.
Ўқилди: 18402 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.