Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Барселона»нинг мавсумолди ўйинлари рўйхати

Баҳо:
+ | -

"Барселона" клуби янги мавсумга тайёргарлик учун назорат ўйинларини Японияда бошлайди. "Кўк-анорранглилар" 23 июль куни Токиода «Челси», 27 июль куни Кобе шаҳрида «Виссел Кобе» билан тўқнаш келишади.

Кейинроқ 54-марта ўтказиладиган Жоан Гампер соврини учун жамоа 4 август куни Европа лигаси финалчиси «Арсенал»га қарши майдонга чиқади. "Канонирлар" учун эса бу Гампер кубогидаги дастлабки иштирок ҳисобланади.

Шунингдек, яқин кунларда пайдо бўлган хабарга кўра, каталонияликлар август ойида АҚШда иккита ўйин ўтказишади. Илк марта ташкил этилган Испания ва Италия клублари ўртасидаги «Примера-Серия А» мусобақаси доирасида «Барселона» ва «Наполи» жамоалари баҳслашадилар.

Эрнесто Вальверде ва Карло Анчелотти шогирдлари Майамидаги «Хард Рок Стэдиум»да тўқнаш келишади. Орадан 3 кун ўтиб — 10 август куни эса бу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин «Мишиган Стэдиум»да ўтказилади. Маълумот ўрнида: АҚШдаги бу стадионга 107.000 мухлис сиғади.

"Барселона"нинг мавсумолди ўйинлари рўйхати қуйидагича:

23 июль (Токио, Япония):  «Барселона» - «Челси»

26 июль (Кобе, Япония): «Барселона» - «Виссел Кобе»

4 август (Барселона, Испания): «Барселона» - «Арсенал»

7 август (Майами, АҚШ): «Барселона» - «Наполи»

10 август (Энн Эрбор, АҚШ): «Наполи» - «Барселона»

Манба: barcamania.com
Киритилди: 09:15, 01.07.2019.
Ўқилди: 10365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.