Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич "Реал Мадрид"дан Лондоннинг "Челси" клубига тўлиқ кўчиб ўтди.
Ўтган ёзда Ковачич "Реал"дан "Челси" га ижарага берилган эди ва инглиз клуби футболчини тўлиқ сотиб олди. Эслатиб ўтамиз, феврал ойида ФИФА Лондон клуби учун икки йил муддатли трансфер таъқиқи қўйган эди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи "Челси" сафида 51 марта майдонга тушди ва Эвропа лигаси чемпиони бўлди.