Россиянинг баъзи жамоалари Австрияда мавсумга тайёргарлик жараёни доирасида Париматч Премьер кубоги мусобақада иштирок этишмоқда. Мусобақанинг 3-турида "Ростов" клуби ЦСКАга қарши майдонга чиқиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ростовликларнинг ҳар иккала голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Дастлаб 10-дақиқада ҳамюртимиз жамоасининг чиройли комбинациясини самарали якунлади. Бўлим ўрталарида Чалов ҳисобни тенглаштирган бўлса, танаффус арафасида Элдор яна бир аниқ зарба билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
Париматч Премьер кубоги
Пеллау, Австрия, 3-тур
ЦСКА – Ростов – 1:2 (1:2)
Голлар: 0:1 – Шомуродов (10), 1:1 – Чалов (28), 1:2 – Шомуродов (44).
ЦСКА: Акинфеев (Помазун, 46), Магнуссон (Тикнизян, 74), Шарлия, Васин (Чернов, 61), Фернандес, Ахметов, Обляков (Янов, 84), Бистрович (Марадишвили, 70), Бийол (Н’Диай, 74), Нисимура (Сигурдссон, 56), Чалов.
«Ростов»: Песьяков, Логашов (Козлов, 60), Вилюш (Чистяков, 46), Хаджикадунич (Мамин, 60), Чернов (Черкес, 70), Саплинов (Байрамян, 46), Норманн (Гацкан, 46), Зуев (Глебов, 46), Попов (Вебер, 69), Ионов (Осинов, 62), Шомуродов (Медведь, 89).
Элдор Шомуродовнинг биринчи голи:
Элдор Шомуродовнинг иккинчи голи: