Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Буффон «Ювентус»да 1-рақам ва сардорлик боғичини рад қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон ўзига тақдим этилган 1-рақамли футболка ва сардорлик боғичини рад қилганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 1-рақамда Войцех Шчесни ўйнаётган бўлса, сардорлик боғичи Жоржо Кьеллинига тегишли.

«Шчесни менга 1-рақамни таклиф қилган бўлса, Кьеллини сардорлик боғичини беришини айтди. Лекин мен уларни олишни истамайман. Жоржо каби сардорга эга бўлиш — мен учун фахр. У мен учун укамдек.

Мен бу ерга майдонда қанча дақиқа ҳаракат қилишни ҳисоблаш учун келмадим. Шчесни асосий дарвозабон бўлишга ҳақли. Мен эса унга захира посбон бўлиш учун ҳамиша тайёр бўлишим керак», – деди 41 ёшли Буффон.

Эслатиб ўтамиз, Буффон «Ювентус» билан 2020 йилнинг ёзига қадар бўлган шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида. Дарвозабон ўзига 77-рақамни танлади. У "Парма" клубида фаолиятини шу рақамли футболкада бошлаган.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 09:57, 05.07.2019.
Ўқилди: 5509 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик