Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Мессининг энг машхур иқтибослари

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лео Месси футбол оламининг тирик афсонаси десак, адашмаган бўламиз. У эришган ютуқларига қарамасдан, жуда босиқ ва камгап инсон. Балки шу сабабли  Мессидан  интервью олиш ҳар доим қийинчилик туғдириб келади. Бугун Месси томонидан айтилган энг машхур иқтибосларни ёдга оламиз.

«Ювентус» ҳақида

Мен жуда кўп клубларга қарши майдонда ҳаракат қилган бўлсамда, уларнинг айримларинигина ҳурмат қиламан. «Ювентус» мен ҳурмат қилувчи клублардан бири. «Юве» доим ўз фалсафасига ва одатларига таяниб иш кўрувчи ажойиб жамоа. Эндиликда улар сафига Роналду қўшилди ва бу жиҳат ўз ижобий таъсирини тез орада намоён этади. Янги мавсумда улар ЙЧЛ ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлишсада, биз ҳам ғолибликдан умид узганимизча йўқ (кулади). Биласизми, «Ювентус» ҳар қандай аҳволдан чиқиб кета олиши билан мени ҳайратда қолдирган. Балки, ЙЧЛ финалида тўқнаш келармиз? Балки, финалга қадар икки клуб ҳам етиб бормас, лекин шуниси аниқ-ки, «Барселон»ҳам «Ювентус» ҳам буюк клуб бўлиб қолаверади.

Дунёнинг энг яхши ўйинчиси ҳақида

Ҳозир сайёрамизда иқтидорли футболчилар талайгина топилади. Бундан ташқари ажойиб юлдузлар ҳам мавжуд. Мен улар орасига Мбаппе, Неймар, Азар, ва Суарезни қўшган бўлар эдим. Шундай бўлсада, дунёда бу йигитлардан ҳам кучлироқ футболчи мавжуд. У Кириштияну Роналду! Мен уни доиммо ўзим билан бир поғонада деб ҳисоблайман.

Роналду ҳақдиа

Криштиануга қарши майдонда ҳаракат қилиш жуда мушкул бўлсда, бу менга доим ўзгача завқ бағишлар эди. Айниқса у Мадрид клуби сафида тўп сурган чоғларида биз совринга эга чиқсак борми? Мен учун бундан завқли ҳис йўқ эди…
Криш билан узоқ муддат давом этган рақобатимиз оқибатида иккимиз ҳам футболчи сифатида анча ўсишга эришдик. Кўплаб совринларни қўлга киритдик. Энди эса у «Ла Лига»нит арк этди. Унинг Мадрид жамоаси сафида эмаслиги мени ранжитади…

Терма ва клубнинг фарқи нимада?

Клубда биз ҳар куни машқ қиламиз, жамоадошларимиз билан кун бўйи биргамиз, ҳар уч кунда расмий учрашувда майдонга тушамиз… Терма жамоада эса, ҳаммаси ўзгача. У ерда кам кўрадиган  футболчиларингиз билан тезда чиқишиб кетиш ва натижа кўрсатиш муҳим. Тўғриси, бу бошқа-бошқа нарсалар…

Терма жамоа ҳақида

Катта ўглим яқинда шундай деб қолди: « Дада нега сизни Аргентинада ёмон кўришади? Сиз ҳақингизда у ерда фақат ёмон сўзлар ишлатишади?»
Тўғриси бироз жимим қолдим. Терма жамоам сафида албатта чемпионликни қўлга киритишим зарур. Бу руҳий босимни енгишимда ёрдам беради деган умиддаман. Токи имконим бор экан, албатта бу ишга қайта-қайта урунавераман!

Ёлғончилар ҳақида

Мен ҳақимда интернетда кўплаб ёлғон маълумотларга кўзиб тушиб қолади. Бу маълумотларда мен ҳақимдаги ёлғонлар устамонлик билан етказилган, устимдан мағзава ағдаришганини гувоҳи бўламан. Мен терма жамоа сафидаги ўйинларга келсам ҳам, келмасам ҳам шундай маълумотлар тўхтамайди.
Шуни билиб қўйинг! Бундай хабарлар мени баджахлга айлантириб қўймоқда!

Дўстлари ҳақида ва миш-мишлар борасида

Терма жамоада Игуаин, Ди Мариа ва Агуэро билан алоқаларим дўстона деб айта оламан. Бу йигитларнинг барчаси кучли футболчилар. Буни тан олиш лозим. Мен ҳақимда энг кўп учрайдиган миш-мишлардан бирига изоҳ бериб ўтсам, мен ҳеч қачон терма жамоага мураббий танламаганман, танламайман ҳам!
Афсуски, Бразилиядаги мундиал финалида мағлубиятга учрагач, бундай хабарлар кўпайиб кетди. Халқимиз ўша аламли мағлубиятдан сўнг тушкун кайфиятдан чиқа олмай қолди. Айнан шу мағлубиятдан сўнг мени танқид қилувчилар кўпайиб кетди…

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:58, 06.07.2019.
Ўқилди: 7736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3467]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3083]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2872]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2470]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2373]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2337]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2329]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2150]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2022]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.