"Сарагоса" ярим ҳимоячиси Алберто Соро "Реал"да фаолиятини давом эттиришга яқин турибди.
АС нашрига кўра, Мадрид клуби 20 ёшли испаниялик футболчи билан келишиб олди. Футболчининг траснфер қиймати 9 млн еврони ташкил қилади.
Агар футболчи Реалга ўтадиган бўлса, у катта эҳтимол билан келаси мавсумни "Сарагоса"да ижарада ўтказади.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Соро Сегундада 29 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилган.













