Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Финалда ким ғолиб чиқади? Мураббийлар жавоб беришди

Баҳо:
+ | -

Тез орада бошаниши кутилаётган «Копа Америка» мусобақасининг финал учрашувида Бразилия ва Перу терма жамоалари тўқнаш келишидан хабарингиз бор. Бугун ушбу учрашувда ким ғолиб бўлади деган саволга жавоб излаш мақсадида Фут Базза нашри футбол мураббийларидан бир нечтасига савол билан мурожаат қилди. Уларнинг қизиқ жавобларини сизлар учун таржима қилдик.

Жозе Моуриньо

Бу учрашувни кўришнинг хожати йўқдек туюлмоқда. Бразилия хали ўз дарвозасидан тўп олиб чиққанича йўқ ва бу холат финалда ҳам давом этса, ажаб эмас. Агарда финал учрашувига Аргентина ёки Уругвай чиққанда борми?! Бу йилнинг энг томоша боп учрашувига айланар эди. Перу термасида бу учрашувда ғалаба қозониш учун ягона омил сифатида омадни кўрсата олман. Агарда Омад кулиб боқса, бирор нимага умид қилса, бўлади. Амалий жиҳатдан эса, учрашувда ким ғолиб чиқиши аллақачон хал бўлиб улгурган.

Висенте дел Боске

Бразилия кучли терма жамоа бўлсада, асосан ҳиссиётга суянган холда майдонда ҳаракат қилади. Агарда улар сизнинг дарвозангизга тезкор гол киритишни уддалашса, уларни тўхтатиб қолиш жуда мушкул вазифага айланиб қолади, бироқ бундай бўлмаса, улар асабийлашишни бошлашади. Бу эса, ўйин сифатининг кескин тушиб кетишига олиб келади. Финал учрашувининг уйда бўлаётгани ҳам уларга панд бериб қўйиши мумкин. Сабаби, ҳис-ҳаяжонга бой йигитлар лиқ тўла стадионда биринчи бўлимда гўл кирита олмаса, бу улар учун фожеа билан якунланиши ҳеч гап эмас. Перу термаси ўйин олдидан ҳамма нарсага тайёр бўлиши ва заҳира режаси билан майдонга тушиши шарт!

Томас Тухел

«Копа Америка» мусобақасини кузатиб боряпман. Тўғриси, ҳакамликни инобатга олмсак, ҳаммаси кўтаринки руҳда ўз якунига етадигандек ҳис уйғотмоқда. Мезбонларнинг финал учрашувида катта устунликка эга эканлигини тан олиш лозим. Бразилия Неймарсиз ҳам бу мусобақада ажойиб иштирок этди. Уларда жамоавий ўйин йўлга қўйилгани шундоқ кўриниб турибди. Шундай бўлсада, Чили термасини енгиб финалга йўл олган Перуни бир четга суриб ташлаш ҳам инсофдан эмас. Бу учашув ўз номи билан финал! У финалга хос ўтиши ва ғолиб номи сўнгги дақиқаларга қадар номаъум бўлиши шарт! Акс холда, бу мусобақа ўзининг аҳамиятини йўқотиб қўяди.

Почетиньо

Мен Аргентина ва Бразилия ўртасидаги финални кутган эдим. Афсуски, воқеалар ривожи бироз бошқачароқ тус олди. Шундай бўлсада, Аргентина термаси йигитлари финалга чиқиш учун уруниб кўришди ва бор кучларини майдонда сарф этишди. Уларга бу учун раҳмат айтишимиз керак. Финалга келадиган бўлсак, имкониятлар 70 : 30 деб тахмин қиляпман. Тан олишим лозим, тахминларим ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермайди!

Оскар Табарез

Бу финал ва финалларда доиммо имконият икки жамоада ҳам тенг бўлади. Гап шундаки, финалда ким камроқ хато қилса, айнан ўша жамоа ғолиб бўлади. Хал қилувчи учрашувларда илк бор иштирок этаётган терма жамоага бироз қийинроқ бўлса, ажаб эмас. Улар бугунги учрашув олдидан катта босим остида қолиб кетишади. Бир томондан меҳмонда тўп суришса, иккинчи томондан анчагина номдор рақиб уларни кутиб турибди. Нима бўлган тақдирдда ҳам, бу футбол ва унда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 23:11, 07.07.2019.
Ўқилди: 5624 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.