Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Александр Хомяков: “Ғалаба биз учун муҳим эди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Лига кубогининг “D” гуруҳи 3-тури доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда шогирдларимнинг майдондаги ҳаракатлари унчалик қовушмади. Ваҳоланки, биз мазкур ўйинга “Навбаҳор”нинг ёшлар  таркибидаги футболчилари келишини билардик. Афтидан, ушбу ҳолат ҳам йигитларга ўз таъсирини ўтказган.

Таъкидлаганимдек, шогирдларимнинг илк бўлимдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадим. Шукрки, улар бундай ўйин билан рақибни ютиб бўлмаслигини англадилар ва ўз зиммаларидаги вазифаларга ҳақиқий профессионалларча ёндашган ҳолда, учта гол уришнинг уддасидан чиқишди. Шунинг эвазига бўлса керак, иккинчи бўлим тўлалигича бизнинг устунлигимиз остида кечди. Муҳими, ишончли ғалаба қўлга киритилди. Аммо айтиш жоизки, “Навбаҳорнинг ёшлар таркибини мағлубиятга учратганимиз учун ҳаволаниб кетмаслигимиз керак. Бевосита Андижон”га келсак, жамоа ўйин услубини мукаммал кўринишга келтириш устида ишламоқда.

  Жамоамизда тикланиш даври давом этмоқда. Боз устига ғалабасиз учрашувлар серияси туфайли футболчилардаги руҳият анча тушиб кетганди. Табиийки, бундай маҳалда бутун жамоа катта босим остида қолиб кетади. Биз мураббийларнинг қаршимиздаги асосий вазифа футболчиларни руҳий тушкунлик ҳолатидан олиб чиқиб кетишдан иборат эди. Тез-тез ғалаба қозонилса, руҳият масаласида кескин даражада яхши томонга ўзгариш кузатилади.

Шундай мусобақада эришилган ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Чунки муваффақият футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончларини оширади. Аста-секинлик билан руҳий инқироз кўчасидан чиқиб боряпмиз.

Шунингдек, фақат ғалаба ишончни кучайтирмайди, балки ҳимоядаги бехато ўйин футболчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиққан ҳолда мазкур баҳс учун танлаган тактикамизда ҳимояга ҳам эътибор беришга ҳаракат қилдик.

Дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинса,  экан, бу футболчилар руҳиятини кўтаради.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:45, 08.07.2019.
Ўқилди: 2019 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.