“Локомотив” ҳужумчиси Александр Долгов фаолиятини “Ростов” сафида давом эттиради, дея ёзмоқда клуб расмий сайти.
20 ёшли футболчи “сариқ-кўклар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди ва 2023 йилгача шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Долгов “темирйўлчилар” тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо футболчи асосий жамоада умуман ўйнамаган.