Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Неймар «Барселона»га қайтадими? Роналду жавоб берди

Баҳо:
+2 | -

Неймарнинг «Барселона»га қайтиши борасидаги вазият ойдинлашганича йўқ. Бугун айнан шу мавзу тўғрисида футбол оламидаги машхур инсонларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Ривалдо

Неймарнинг ортга қайтиши «Барселона»га ҳам унинг ўзига ҳам фойдали бўлган бўлар эди. Каталония клуби сафида у дунёнинг энг кучли футболчисига айланиши мумкин. Афсуски, клуб мухлисларнинг 70 фоизи унинг ортга қайтишига қарши. Шундай бўлсада, «Реал Мадрид» устидан қозонилган ғалаба ёки ЕЧЛда ғолиб чиқиш орқали Неймар ҳамманинг юрагидаги нафратни меҳрга айлантириб юбориши мумкин.
У айнан футбол ўйнайдиган ёшга етди. Ортга қайтиш ва катта ютуқларни қўлга киритиш учун айни пайти. Ўйлашимча «Барселона» Неймар ёрдамида яна требл қайд этиши мумкин. Бу трансфер амалга ошишига заррача шубҳам йўқ!

Суарез

Мен бахтли инсонлар сирасига кираман. Сабаби, дунёнинг энг кучли футболчиси саналадиган Лео Месси ва энг кучлилар орасида 2-поғонадаги супер юлдуз Неймар билан бир жамоада тўп суришга муваффақ бўлганман. Ким ҳам Неймар билан бирга ўйнашни истамайди деб ўйлайсиз?! Бунақа футболчи топилмаса керак. Ҳозирда у «ПСЖ»га тегишли футболчи. Шундай бўлсада, у яна ортга қайтишига ишонаман.

Хави

Бу ажойиб трансфер бўлган бўлар эди. Ўйлашимча «ПСЖ» клуби Неймарнинг бор имкониятларини очиб бера оладиган даражада кучли чемпионатда тўп сурмайди. Бундан ташқари «ПСЖ» бир неча бор мураббий танлашда адашди. Бу эса, таркибдаги энг кучли футболчидан фойдалана олмасликка олиб келди. Ҳамма айбни Неймарга ағдариш ҳам инсофдан эмас. Бразилиялик футболчининг ортга қайтиши ўз кариерасини янгилаб олиш ва Месси футболдан кетгач қирол бўлиш учун имкон яратади. «ПСЖ»дан фарқли ўлароқ «Барса» Неймардан фойдаланишни билади. Афсуски, бу трансферни амалга оширишнинг иложи йўқ.

Гвардиола

Неймар иқтидорли футболчи. Шундай бўлсада, унинг ортга қайтиши жамоа учун фойдали бўладими, ёки йўқ, буни айта олмайман. Бу ҳудди мен «Барса»га қайтганимдек гап. Мен энди аввалги Пеп эмасман. Ҳудди мен каби у ҳам аввалги Неймар эмас. Шундай бўлсада, унинг ажойиб футболчи эканлигига шубҳам йўқ.

Месси

Биз унинг ортга қайтишини жуда истасакда, бу трансфер амалга ошиши эҳтимоли жуда паст. Биз у билан дўстмиз ва бир оиладек яқинмиз. У билан жуда кўп ширин хотираларимиз мавжуд. Албатта, у билан яна бирга бўлишни жуда истаймиз. Унинг қайтиши клубимиз учун фойдали бўлган бўлар эди. Шундай бўлсада, унинг трансфер суммасини тўлашнинг ҳозирда деярли иложи йўқ.

Роналду

Менимча мен Неймар борасидаги трансфер ҳақида аниқ сўз айта оламан. Агарда Неймарнинг трансфери учун «Барселона»да маблағ бўлса, бу амалга ошади. Акс холда билингки футбочи учун «Барселона»да пул йўқ!

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 00:09, 13.07.2019.
Ўқилди: 20803 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.