"Зенит" ярим ҳимоячиси Эрнани "Парма" билан шартнома имзолади.
Келишувга кўра, 6 миллион eвро эвазига ижара асосида мавсум охиригача тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2017-йилда "Зенит" сафига келиб қўшилган.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Эрнани "Зенит" сафида 26 та учрашувда майдонга тушган.