Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Универсиада-2019. Теннисчимиз Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида ҳам финалга чиқди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: СПОРТ

Италиянинг Неаполь шаҳрида Бутунжаҳон талабалари ўртасида ўтказилаётган Универсиада-2019 ўйинлари давом этмоқда. Теннисчиларимиз бугун ҳам зафарли юришларини давом эттиришмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида яккалик баҳсларида финал йўлланмаси учун кортга тушган Ҳумоюн Султонов франциялик Лукас Поуллаинни 6/0, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.

Дастлабки ўйинларда Шри Ланка, Португалия ва Кипр вакилларини йирик ҳисобда мағлуб этган юртдошимиз чорак финалда америкалик Кееган Жамес Смитдан 6/1, 6/2 ҳисобидан устун келган эди.

Ўзбекистоннинг 5-рақамли ракеткаси бўлган ёш умидли теннисчимиз Ҳумоюн Султонов жаҳон рейтингида 380-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев тандеми ярим финалда хитойликларни мағлуб этиб, универсиаданинг сўнги босқичига чиқишган эди. Бироздан сўнг вакилларимиз финал ўйинида кореялик Сеочан Ҳонг ва Санҳуи Шин жуфтлигига қарши кортга тушишади.

Йигитларимизга ҳал қилувчи баҳсда омад тилаймиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

 
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:59, 13.07.2019.
Ўқилди: 1964 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.