Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Россиялик собиқ футболчи Ўзбекистон термасини танқид қилди

Баҳо:
+-1 | -

Россиялик собиқ ҳимоячиси Владимир Пономарёв ЖЧ-2026 доирасида Португалиянинг Ўзбекистон устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини изоҳлади. Бу ҳақда Sports.kz Rusfootball.info манбасига таяниб хабар берди.

— Португалия жуда яхши ўйнади, лекин масала фақат шунда эмас — Ўзбекистон терма жамоаси жуда заиф. Биз тасаввур қилган даража эмас. У ерда Файзуллаев ҳам бор эди, хатолар қилди. Яхшики, у ҳозир ЦСКАда ўйнамаяпти.

Роналду эса бугун яхши ўйнади. Аввалги ўйинларда у Португалия сафида унчалик яхши кўринмаган эди, аммо бу сафар тўлиқ кучда ҳаракат қилди ва ўз ўйинини топди. Унинг атрофида ҳам кучли футболчилар бор — улар унга яхши паслар бермоқда. Унинг ўзи ҳам яхши узатмалар қилади. Роналду ўз даражасида ўйнади. Ва 41 ёшда бўлса ҳам жисмоний ҳолати ажойиб — ўзини жуда яхши сақлайди, — деди Пономарёв.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Конго ДРга қарши майдонга тушади. Учрашув 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:12, 24.06.2026.
Ўқилди: 10526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик