Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

«Навбаҳор» Азиз Турғунбоев ва Ҳакимов билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда "Навбаҳор" Тошкентда 2-давра баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида “Навбаҳор” мураббийлари бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда.

Мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган ўйинчилар билан эса шартнома имзоланмоқда.

Куни кеча 2 нафар футболчи “лочинлар” билан келишувга эришиб, шартномага имзо чекди.

Булар – ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев ва ҳужумчи Шерзод Ҳакимов.

Азизбек Турғунбоев – 1994 йилнинг 1 октябрида Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2015 – 2018 йилларда “Навбаҳор”да тўп тепган. Шу кунгача Турғунбоев "лочинлар" таркибида 72та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урган.

Азизбек Турғунбоев расми 2

Азизбек жорий йилнинг февралида 2та клуб (“Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор”) билан шартнома имзолангани боис, ЎФА томонидан 9 июлгача футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлатилганди.

Дисквалификация муддати якунланганидан сўнг, маҳоратли ярим ҳимоячи наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди ва фаолиятини яна қадрдон жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Шерзод Ҳакимов – 1987 йилнинг 13 мартида Фарғонада туғилган. 2006-2018 йилларда Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўйнаган. Шунингдек, 2014 йилнинг 1-даврасида “Олмалиқ”да тўп тепган.

Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумнинг 1-даврасини Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўтказиб. 12та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Шерзод Ҳакимов расми 1

Азизбек Турғунбоев ҳамда Шерзод Ҳакимов бу йилги Coca Cola 2-давра баҳсларида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Киритилди: 17:14, 16.07.2019.
Ўқилди: 3713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик