Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЎФА “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларга келиб Азиз Турғунбоевнинг дисквалификацияси масаласи футбол жамоатчилиги ва мухлислар орасида тез-тез муҳокама бўлаётган эди.

Биласиз, Азиз Турғунбоевнинг аввал “Пахтакор” билан, кейин эса “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолагани аниқланган ва бу Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича регламентнинг 5.43 бандига зид экани сабаб футболчи 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинган эди.

Охирги кунларда бу масалани бетараф халқаро юридик ташкилот ўрганиб чиқиб, чиқарилган қарор ҳуқуқий нормаларга тўлиқ тўғри келмаслиги ва юридик томондан футболчи ҳамон “Пахтакор”га тегишли эканлигини аниқлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчининг келажак фаолиятига салбий таъсири бўлмаслиги ва кўп сонли футбол мухлислари истагини ҳисобга олган ҳолда “Пахтакор” клуби “Навбаҳор” клуби билан дўстона келишувга эришиб, бу масалага нуқта қўйишди.

Натижада Турғунбоев “Навбаҳор” клуби билан янги шартнома имзолади.

Бу каби баҳсли масаланинг халқаро миқиёсга кўтарилиши миллий футболимизнинг жаҳон футболи ҳамжамияти олдидаги обрўсига ҳам салбий таъсир этиши мумкин эканини яхши англаб, мазкур масалада футбол манфаати учун бир тўхтамга келишгани боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар икки клубга ҳам миннатдорчилик билдиради ва миллий терма жамоамизга номзод футболчининг яшил майдонга қайтиб, янада чиройли ўйинлар намойиш этиши ва Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришига умид билдиради.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:52, 17.07.2019.
Ўқилди: 4418 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2963]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик