«Ювентус» клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Игуаиндан қутулиш йўлини қидирмоқда.
Calciomercato тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи ёзги трансфер пайтида жамоани тарк этиши учун туринликлар унга 5 миллион евро миқдорида пул таклиф қилишмоқда. Аввалроқ Игуаиннинг "Ювентус"дан кетиш нияти йўқлиги ҳақида хабар тарқалганди.
Гонсалонинг "Юве" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Игуаин ўтган мавсумни ижара асосида "Милан" ва "Челси" сафида ўтказган эди.