Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ушбу рукндаги янгиликлар билан танишинг

«ПСЖ» Сергей Миленкович – Савич борасида таклиф жўнатди

Париж супер клуби ҳозиргача майдон марказини кучайтира оладиган футболчи излашда давом этмоқда. Эндиликда жамоанинг нишонида «Лацио» клуби марказий ярим ҳимоячиси СергейМиленкович – Савич турибди.

Бундан аввалроқ футболчи учун «Манчестер Юнайтед» курашаётганини ва «бургутлар»га унинг ҳизматлари учун 80 миллион евро таклиф қилингани ҳақида хабар берган эдик. «Лацио» ўз юлдузини 95 миллиондан камига сотмоқчи эмаслиги боис бу трансфер амалга ошмай қолди. Эндиликда «ПСЖ» футболчини қўлга киритиш учун расмий таклиф жўнатди ва музокаралар бошланди. «Манчестер Юнайтед» катта эҳтимол билан ўз трансфер нишонини бой берадигандек  кўринмоқда.

«Тоттенҳем» аргентиналик футболчини сотиб олмоқчи

“Лодоннинг «Тоттенҳем» клуби Испаниянинг «Бетис» клуби ярим ҳимоячиси Ло Челсо билан қизиқиб қолди” деб хабар тарқатмоқда «The Sun» нашри.
Маълумотларга қараганда шахсан Почетинонинг ўзи ватандошини клубда кўришни истамоқда. «Бетис» ўз футболчисини таркибда ушлаб қолишга катта куч билан ҳаракат қилишсада, Ло Челсонинг шартномасидаги «футболчи истаган пайтда клуб уни қўйиб юбориш шарт»и бор эканлиги катта роль ўйнаши мумкин. Футболчининг ўзи эса «Тоттенҳем» клуби сафига ўтишни жуда истамоқда. Агарда бу трансфер амалга ошадиган бўлса, Испания клуби 68 миллион евро пул ишлаб олиши мумкин.

«Арсенал» иқтидорларга эътибор қаратмоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Мойзе Кин ўз фаолиятини АПЛ да давом эттириши мумкин. Игуаиннинг ортга қайтиши Мойзе Киннинг кетишига сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, Мойзе Киннинг трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этмоқда. «Арсенал»дан ташқари бу футболчи учун «Эвертон», «Барселона» ва «Севилия» клублари ҳам кураш олиб боришмоқда. Футболчининг агенти эса, уни асосий таркибда жой нақд бўлган клубда ўйнашини истамоқда.
Маълумот ўрнида, футболчи якунланган мавсумда 13 та учрашувда майдонга тушди ва 6 бор дарвозаларни ишғол қилди.

Франциялик футболчи учун 5 та клуб даъвогар

«Ювентус» клуби ярим ҳимоячси Матиуди тез орада ўз клубини алмаштириши мумкин.
«32 ёшли  футболчининг ҳизматларига бир йўла 5 та клуб қизиқиб қолди», -  деб хабар тарқатмоқда «Гоал» нашри. Бу клублар ичида «Монако», «Эвертон», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лион» сингари грандлар мавжуд. 32 ёшлик футболчининг ўзи клубини алмаштиришни истамоқда. Гап шундаки, франциялик футболчи янги мавсумда асосий таркибдан тушиб қолишидан чўчимоқда. «Ювентус» ва футболчи ўртасидаги шартнома кейинги йилнинг ёзида ўз якунига етади. Айнан шу омил туфайли «кекса сениора» ўз футболчисини сотиб юбормоқчи. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Диего Симионе Гризманни оқлади

«Атлетико Мадрид» клуби устози Диего Симионе Гризман борасида интервью беришдан қочиб юрган эди. Ниҳоят бугун у ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Клуб расмий сайтига интервью берган мураббий қуйидаги сўзларни айтди: “Мен Антуан билан кўп мулоқот қиламан. Гризман ўз фаолиятидаги муҳим қадамлардан бирини ташлади ва «Барселона» сингари буюк жамоага ўтди. Мен унинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламан. Кўпинча футболчилар бошқа клубга ўтишса, собиқ мураббийлари ҳафа бўлиб қолишади, аммо мен бундайлар сирасига кирмайман. Сўнгги 5 йил ичида биз билан бирга бўлган Антуан футболчи сифатида ўсишга эришди.
У бизнинг жамоага янги келган чоғларда қанотда тўп сурар эди. Унга марказга ўтишни маслаҳат бердим ва у бу позицияда катта ўсишга эришди. Айнан шу масалаҳатимни тўғри тушунган Гризман янги даражага кўтарилишни уддалади. Бу мени энг бахтиёр мураббийга айлантиради десам, адашмаган бўламан.
Мен уни жуда яхши кўраман. Унинг оиласи билан ҳам алоқаларим фантастик даражада. Агарда, у бизнинг клубда эришган ютуқлари ритмини ушлаб қолса, дунёнинг энг кучли футболчиси бўлиб етишиши мумкин.”

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:55, 20.07.2019.
Ўқилди: 17941 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.