"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн ўзининг янги жамоаси сафидаги дебют ўйинидан нималар кутаётганини маълум қилди.
"Эртага бу формада илк дақиқаларни ўтказаман. Янги жамоадошларим билан ўйиндан мароқ олиш имкониятини интизорлик билан кутяпман", - дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтирди "Барселона" расмий Твиттери.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" эртага, 23 июль куни "Челси"га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Учрашув Япониянинг Сайтама шаҳрида ўтказилади.