Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Даррен Бент истеъфога чиқишини эълон қилди.
35 ёшли ҳужумчи Sky Sports нашрига берган интервюсида бутсасини михга осганлиги ҳақидаги қарорини эълон қилди.
Бентнинг сўнгги клуби "Дерби Каунти" эди, у 2018-йилда жамоани тарк этган ва шу вақтгача жамоасиз қолган.
Аввалроқ, Бент "Ипсвич", "Чарльтон", "Тоттенхэм", "Сандерленд", "Астон Вилла" ва "Фулхэм" жамоаларида ҳам тўп сурган. Бент АПЛда жами 106 та гол урган.
Бундан ташқари, Бент Англия терма жамоасида 13 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.