Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Неймар «Ювентус» сафига ўтадими? Роналду жавоб берди

Баҳо:
+ | -


Ҳозирда бразилиялик юлдуз Неймар ва «ПСЖ» ўртасидаги муносабатлар кескинлашганидан хабарингиз бор. Футболчи бошқа клубга ўтишни истаётганини яшириб ўтирмаяпти.  Боз устига футболчининг отасининг  Турин шаҳрида пайдо бўлиши Неймарнинг «Ювентус» клубига ўтиши борасидаги миш – мишларни урчитиб юборди. Неймар ва Роналду сўнгги пайтларда бир нечта реклама роликларида бирга суратга тушгани боис анча қалин дўстларга айланиб қолишгани ҳеч кимга сир эмас.  Таниқли «Фоот Базза» нашри ушбу мавзу юзасидан Роналду томонидан Италиялик журналистга берилган интервьюни тақдим этди. ( интервью «Ювентус» ва «Интер» жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг олинган). Биз бу кичик интервьюни сизлар учун илиндик.

Роналду

Неймарнинг «Ювентус»га ўтиши борасида бирор нарса дейиш мушкул. У ажойиб йигит. Инсон сифатида уни ҳурмат қиламан. Агарда «Ювентус» уни сотиб олишни истаса, бу мени фақат ва фақат ҳурсанд қилган бўлар эди. Сабаби, у бизга янги совринларни қўлга киритишда катта кўмак берган бўлар эди. Айниқса, Чемпионлар Лигасида унинг ёрдами биз учун жуда муҳим.

Тўғри, мен у билан бир неча кун давомида бирга бўлдим. Биз ҳамкорларимиз томонидан суратга олинган реклама ролигида бирга ишладик. У билан жуда кўплаб мавзуда суҳбат қурган бўлсакда, бирор маротаба менга «Ювентус» жамоасига ўтиш борасида сўз очганича йўқ. Ўйлашимча, унинг трансфери қачонки, ўзи нима истаётганини билсагина амалга ошиши мумкин. Ҳозирда унинг келажак учун ҳеч қандай режаси йўқлиги кўриниб турибди. Қачонки режа пайдо бўлса, инсон унга интилишни бошлайди. Янги жамоага келиб қўшилиш сиз ўйлаганчалик осон иш эмас.

Боз устига катта сумма эвазига келадиган футболчиларнинг маъсулияти ҳам улкан бўлади. Неймар сингари футболчининг клубга келиши биринчи навбатда Неймарнинг ўзига жуда катта босимни юклаши турган гап.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 10:42, 26.07.2019.
Ўқилди: 7956 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2679]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2411]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2297]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2212]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2204]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2089]

Гринвуд Англияга қайтишга қарор қилди [2039]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2025]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [1993]

АПЛнинг топ-клуби Моуриньони таклиф қилмоқчи [1908]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.