Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаётган ўзбекистонлик Фазлиддин Мелибоев август ойида дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Мелибоев машҳур промоутерлардан бири Лоу Дибелла ва унинг DiBella Entertainment компанияси билан шартнома имзолаган. Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) ва Хуршидбек Норматов (8-0, 3 КО) ҳам айнан мана шу промоутер билан шартномага эга ҳисобланади.
29 август куни Фазлиддин Мелибоев дебют жангини АҚШнинг Коннектикут штати Машантукет шаҳрида жойлашган Foxwoods Resort казино марказида ўтказади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Мазкур бокс оқшомида Хуршидбек Норматов ҳам рингга чиқади. Унинг 9-жанги 8 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган. Ҳозирча Норматовга ким рақиблик қилиши номаълум бўлиб қолмоқда.