Кириш Регистрация

Боксчимиз “Қирол кубоги”нинг финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Таиланд пойтахтида бокс бўйича “Қирол кубоги” мусобақасида кучлилар сараланмоқда. Бироз аввал икки нафар ҳамюртимиз ярим финал доирасида ўз жангларини олиб боришди.

Дастлаб -49 килограмм вазн тоифасида Нодиржон Мирзаҳмедов ярим финал учрашувини ўтказди. Моҳд Режан Муҳаммадга қарши жанг олиб борган вакилмиз яққол устунлик билан зафар қучди. Ҳамюртимиз энди олтин медаль учун ҳиндистонлик Дипакка қарши баҳс олиб боради. Ушбу боксчилар апрель ойида айнан шу шаҳарда Осиё чемпионатининг финалида ҳам тўқнаш келишган ва ўша жанг ҳамюртимизнинг ғалабаси билан якунланган эди.

Шунингдек, -75 килограмм вазн тоифасида Фанат Қаҳрамонов ҳам ярим финал доирасидаги жангини ўтказди. Вакилимиз финал йўлланмаси учун ҳиндистонлик бошқа бир боксчи Ашиш Кумар билан тўқнаш келиб, имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланадиган бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:40, 26.07.2019.
Ўқилди: 2071 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.