"Барселона" ҳамда Аргентина сардори Лионель Месси таътилни якунлаб Барселонага қайтиб келди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 32 ёшли футболчи шахсий самолётида Каталонияга учиб келди ва аста-секин мавсумга тайёргарликни бошлайди.
Хабар қилинишича, Месси жамоага июль ойининг сўнгги кунида қўшилади. У Америка кубогида иштирок этгани сабабли Япониядаги "Барселона" турини ўтказиб юборди.