Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Қорақалпоғистонда «Отам, онам ва мен — спортчи оила» мусобақаси ғолиблари аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

“Соғлом оила” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад ҳар бир оилада жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оилаларнинг кундалик турмуш тарзига сингдиришдан иборат.

Жамоалар таркиби маҳаллалардаги 30-45 ёшгача бўлган ота-оналар, уларнинг 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари билан жами бир жамоа 4 нафар иштирокчидан ташкил топган.

Мусобақа 4 босқичда ўтказилган бўлиб, жамоалар ўзаро 7 та шарт бўйича:

1-шарт — “Тўсиқлар ошиш” эстафетаси,

2-шарт—“Ким чаққон ва мерган”,

3-шарт— “Моҳир хужумчи (форвард)”,

4-шарт — “Арқон тортиш”,

5-шарт — “Ким эпчил ўйини”,

6-шарт — “Ким чаққон эстафетаси” ҳамда

7-шарт - “Дартц” бўйича беллашишди.

Ҳудудий босқичларда ушбу шартлардан муваффақиятли ўтиб, ғолибликни қўлга киритган Қонликўл, Чимбой, Берўний туманлари ва Нукус шаҳри оилалари республика босқичида иштирок этди.

Мусобақа қизғин баҳсларга бой ўтди. Якуний натижаларга кўра фахрли 1-ўринни Нукус шаҳри «Қутлы макан» МФЙдан Ҳабибуллаевлар оиласи эгаллади. 2-ўринни Қонликўл тумани «Маденият» МФЙдан Қудаяровлар оиласи қўлга киритди. Кучли учликка Чимбой тумани «Бердақ» МФЙдан Султановлар оиласи якун ясади. Шунингдек, Берўний тумани «Навоий» ОФЙдан Юлдашовлар оиласига 4-ўрин насиб этди.

Бундан ташқари, ташкилий кўмита томонидан “Энг аҳил жамоа”, “Энг ёш жамоа”, “Жамоанинг ғалабага бўлган ишончи”, “Энг яхши сермазмун ижодкор жамоа”, “Энг тезкор жамоа”, “Энг эпчил жамоа”, “Энг фаол жамоа”, “Энг ибратли жамоа” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиб жамоалар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Манба: Minsport
Киритилди: 12:35, 28.07.2019.
Ўқилди: 1868 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.