Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон МОҚ Токио Олимпиадасига расмий таклифнома олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Токио шаҳрида ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари учун расмий таклифнома олди. Таклифнома шахсан Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан жўнатилган.

“Халқаро Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасини 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ўттиз иккинчи ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишга таклиф қилишни шараф деб билади.

Томас Бах,
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти”, – дея ёзилади мазкур таклифномада.

Таъкидлаш жоиз, ХОҚ навбатдаги Олимпиадага 1 йил қолганидан сўнг ташкилотга аъзо мамлакат миллий кўмиталарига расмий таклифномалар жўнатади. Айни пайтда ХОҚ таркибига 206 мамлакат аъзо.

Шу пайтга келиб терма жамоамиздан теннисчимиз Денис Истомин ҳамда велоспортда Ольга Забелинская Токио Олимпиадаси, ўқ отишда Сервер Ибрагимов эса Паралимпия ўйинлари учун йўлланмани қўлга киритган. Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:09, 29.07.2019.
Ўқилди: 2013 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.