"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар жамоанинг Осиёдаги йиғини давомида умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланмоқда.
L`Equipe тарқатган хабарга кўра, бразилиялик футболи ва ҳимоячи Преснель Кимпембе индивидуал дастур асосида машғулот ўтамоқда. Шу боис, улар 30 июль куни бўладиган «Сидней»га қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишмайди.
Неймар мавсум бошланишига қадар умумий гуруҳга қайтмаслигини тахмин қилинмоқда. «ПСЖ» Франция чемпионатининг 1-турида «Ним»га қарши майдонга тушади.
Неймар мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин. Аммо футболчи учун "ПСЖ" талаб қилган пулни берадиган клуб ҳозирча топилмади. Футболчи алмаштириш ҳақидаги таклифга парижликлар рад жавобини беришмоқда.