26 июль куни бўлиб ўтган Coca Cola Суперлига 14-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг 11-дақиқасида жамоамизнинг сербиялик ҳимоячиси Славко Лукич жароҳат олган ва шифохонага олиб кетилганди.
Шундан сўнг, Лукичнинг оёғига гипс қўйилди.
Айни пайтда тажрибали ҳимоячи Сербияга жўнаб кетган ҳамда уйида жароҳатидан даволанмоқда.
Славко Лукичнинг қачон майдонга қайтиши кўпчилик мухлисларни қизиқтириши шубҳасиз. Маълум бўлишича, Лукич жароҳатидан бир ойда фориғ бўлади. Шундан сўнг, у якка тартибда машғулотлар ўташи мумкин.
Биз Славко Лукичнинг жароҳатидан тезроқ фориғ бўлишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.