"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги салбий натижалардан хавотир олмаслик кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" 4та назорат ўйинини ўтказиб, улардан 3тасида ютқазди. "Арсенал" билан ўйин дуранг билан якунланиб, мадридликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозонишган эди.
"Мухлислар биздан нима кутаётганини яхши тушунаман. Шуни айтишим мумкинки, ҳам жисмонан, ҳам тактик жиҳатдан кучли бўлиш учун сидқидилдан ишлаяпмиз. Хотиржамликни ва ўзимизга бўлган ишончни сақлаб қолишимиз керак. Хатоларни тўғрилаймиз. 2017 йилда ҳам "Реал" мавсумолди йиғинни шундай бошлаб, кейинчалик бир нечта совринни қўлга киритган эди. Мавсум бошланишига қадар тайёр бўламиз. Зидан хавотирга тушаётгани йўқ. У бизни хотиржамликка чорламоқда. Нималарга қодирлигимизни яхши биламиз. Зидан нима қилаётганини билади", - деди Варан "Marca" нашрига берган интервьюсида.
"Реал" мавсумдаги дастлабки ўйинни 18 август куни "Сельта"га қарши ўтказади.