RMC Sport журналисти Муҳаммад Буҳафсининг сўзларига кўра, "Барселона" вингери Малком яқин вақтларда "Зенит" футболчисига айланади.
Жамоалар келишувга эришишди, энди футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак холос.
22 ёшли бразилияликнинг трансфери Россия чемпионига 40 миллион еврога тушиши кутилмоқда.
Шунингдек, "Зенит" яна 5 миллион евро бонуслар тарзда тўлайди.