"Брюгге" ярим ҳимоячиси Марвелус Накамба "Астон Вилла" футболчисига айланди.
Футболчи Англия клубининг 12-трансферига айланди.
Астон Вилла трансферлар учун 111,5 миллион фунт сарфлаб улгурди.
Sky Sportsнинг таъкидлашича, инглиз клуби Накамба трансфери учун 11 миллион фунт сарфлаган.
Маълумот учун, Накамба 2018/19 мавсумда Белгия чемпионатида 18 та ўйин ўтказган.