Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«CAFA U-16 championship-2019»: Ўзбекистон 2-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA)га аъзо мамлакатларнинг ўсмирлар терма жамоалари ўртасида мусобақа якунланди.

Азамат Абдураимов шогирдлари мусобақанинг сўнгги кунида туркманистонлик ўсмирларга қарши баҳс олиб бориб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада Ўзбекистон U16 терма жамоаси 5 ўйинда 10 очко жамғариб, мусобақада 2-ўринни эгаллади.

Турнир ғолиблиги мезбон — Тожикистон ўсмирлар терма жамоасига насиб этди. Тожикистонликлар сўнгги турда Афғонистон устидан ғалаба қозониб, ўз очколарини 13тага етказишди. Учинчи ўрин эса Эронга насиб этди. Улар 5-турда Қирғизистонни мағлуб этиб, 9 очкога эга бўлишди.

5-турда қайд этилган натижалар

Қирғизистон – Эрон - 0:5
Ўзбекистон – Туркманистон - 4:0
Тожикистон – Афғонистон - 1:0

Мусобақа жадвали:
1. Тожикистон — 13 очко
2. Ўзбекистон — 10 очко
3. Эрон — 9 очко
4. Афғонистон — 7 очко
5. Туркманистон — 3
6. Қирғизистон — 1 очко

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:13, 01.08.2019.
Ўқилди: 4975 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик