“Реал Мадрид”нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин жамоани тарк этишга яқин. Бу ҳақида Fichajes хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар дарвозабонини Ла Лига дебютанти “Мальорка”га ижарага олишни таклиф қилишган. “Реал” дарвозабонни ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага беришга тайёр. Мадридликлар сафида Тибо Куртуа асосий посбон саналади, иккинчи дарвозабон Кейлор Навас эса жамоада қолишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Лунин ўтган мавсумни ҳам “Леганес” сафида ижарада ўтказган эди. У 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ўтказиб юборганди.