Кириш Регистрация
17/09 21:55 Интер 1-1 Славия
17/09 21:55 Лион 1-1 Зенит
17/09 23:59 Наполи 2-0 Ливерпуль
17/09 23:59 Зальцбург 6-2 Генк
17/09 23:59 Боруссия Д 0-0 Барселона
17/09 23:59 Бенфика 1-2 Лейпциг
17/09 23:59 Челси 0-1 Валенсия
17/09 23:59 Аякс 3-0 Лилл
18/09 21:55 Брюгге - Галатасарой
18/09 21:55 Олимпиакос - Тоттенҳэм
18/09 23:59 ПСЖ - Реал Мадрид
18/09 23:59 Бавария - Црвена Звезда
18/09 23:59 Шахтёр - Манчестер Сити
18/09 23:59 Динамо Загреб - Аталанта
18/09 23:59 Байер - Локомотив
18/09 23:59 Атлетико - Ювентус

Хабарлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги сўнгги маълумотлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Манджукич АПЛда?!

Ҳозирда «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари фаол музокаралар олиб бораётганидан хабарингиз бор. «Жамоалар Дибала ва Лукакуни айрбошлашдан  ташқари Марио Манджукичнинг трансферини ҳам муҳокама қилишмоқда», -  деб хабар тарқатмоқда «Goal» нашри.

Футболчининг ўзи АПЛда тўп суришни жуда истамоқда. «Ювентус» Манджукични сотиб юборса, таркибда Мойзе Кинни олиб қолиши мумкин. Айнан шу сабаб «кекса Сениора» «Манчестер Юнайтед»нинг таклифини атрофлича ўрганиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марио бундан аввал «Атлетико Мадрид» ва «Бавария» жамоаларида тўп сурган эди.

«Реал Мадрид» яна бир футболчи олишни истамоқда

Флорентина Перез Пол Погбани ҳарид қилишнинг иложи бўлмагани боис, энди бор эътиборини «Аякс» жамаосининг 22 ёшлик ярим ҳимоячиси Дони ван Де Бекка қаратишга қарор қилди.

«Реал Мадрид» футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишга мажбур. Гап шундаки, Дони ван Де Бек Голландия клуби билан 2022 – йилга қадар шартнома имзолаган ва унинг тавон пули юқорида айтилганидек 60 миллион еврони ташкил этади. «Қироллик клуби» ярим ҳимоячига ҳафтасига 140 минг евро маош кўрсатилган 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

«Атлетико» ўз душманига таклиф билан чиқди

«Атлетико Мадрид» раҳбарлари азалий душманлари сафидаги Ҳамес Родригеснинг трансферидан воз кечишни истамаяпти.

«Fotbal Espana» нашри тарқатган хабарларга кўра, «матрасчилар» футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бу пул «Реал Мадрид»ни тўлиқ қониқтирсада, 3 : 7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг азалий рақибларига футболчи сотмаслиги мумкин. «Қироллик клуби» ўз ўйинчисини асосий рақибларига сотиш орқали уларни кучайтириб юборишдан чўчимоқда. Агарда Ҳамес учун бошқа клуб бундан камроқ сумма таклиф қилса ҳам, уни қўйиб юборишга тайёр эканликларини расман эълон қилди.

"Интер" Лукакудан умид узди

«Le Gazzeta Della Sport» наши тарқатган хабарларга кўра, «Интер»нинг  Лукакуни сотиб олиши учун имкониятлари кескин камайиб кетди. Гап шундаки, «Ювентус» катта эҳтмимол билан бельгиялик футболчини қўлга киритадиган кўринмоқда. «Интер» жамоаси Лукакуни қўлга кирита олмаса, иккита ҳужумчидан бирини ҳарид қилишни режалаштирмоқда. Улардан бири «Аталанта» жамоаси форворди Дуван Сапата бўлса, иккинчиси «Айнтрахт» ҳужумчиси Анте Ребич.

Бу икки футболчининг агентлари билан алоқага чиқишга улгурган италия клуби ижобий жавоб олишга муваффақ бўлди. Эндиликда бу икки номзоддан бирни танлаш лозим.

«Милан» рад жавобини олди

«ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани «Милан» жамоасидан тушган таклифни рад этди.
Футболчи Италияга қайтадиган бўлса, «Наполи»  бошқа клубда тўп сурмаслигини расман эълон қилди. Италия клуби Гап шундаки, Каванинг «ПСЖ» билан тузган шартномаси 2020 – йилда ўз якунига етади. Агар футболчи жамоа билан янги шартнома тузмаса, эркин агент сифатида бошқа клуб сафига ўтишга ҳақли.

«Манчестер Сити» Саненинг нархини белгилади

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси Лерой Санени қўлга киритиш учун ҳаракатларни бошлаганидан хабарингиз бор. Бу борада немис клуби ўзининг илк таклифини ҳам юборишга муваффақ бўлганидан хабарингиз бор.

Ўтган ҳафатада «Бавария» «Ман Сити» учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи эди. «The Telegraf» нашри тарқатган хабарларга кўра «Манчестер Сити» ўз футболчиснинг нархини эълон қилди. Унга кўра Санени қўлга киритишни истаган жамоа 150 миллион евро тўлаши лозим бўлади. Бу борада «шахарликлар»нинг расмий сайти ҳам маълумот бермоқда. Агарда Сане 150 миллиондан камига сотилмаса, «Бавария» футболчини деярли қўлдан чиқарди деган гап!

Фалкаонинг келажаги аниқ

«Монако» жамоаси ҳужумчиси Родамел Фалкао ўз келажаги борасида қарор қабул қилди. Унга кўра Фалкао «Галатасарой» жамоасининг таклифни рад этади ва қишгача жамоада қолади. Шундан сўнг шу кунларда келишиб олган Хитой клубига йўл. олади. Футболчининг кейиниг клубининг номи маълум эмас. Колумбиялик футболчи ўзининг сўнгги мавсумларида каттароқ пул ишлаб олишни авзал кўрди ва шу йўлни танлади деб хабар бермқода Италиялик жоурналист Фабритцио Романо

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:54, 01.08.2019.
Ўқилди: 1467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.