Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Пол Погба норози

«Манчестер Юнайтед» жамоаси футболчиси Пол Погба мана 2 мавсумдан бери «Реал Мадрид» клубининг нишонида турибди. Ҳозирда «қироллик клуби» Погба борасида музокалар ўтказишга ҳаракат қилаётган бўлсада, «Манчестер Юнайтед» ўз футболчисини сотишни истамаяпти.
Бу эса, Пол Погбанинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Футболчи кеча мавсум олди ўртоқлик турнири доирасидаги учрашувда иштирок этишдан бош торди. «El Cheringuito» нашри тарқатган хабарларга кўра, футболчи ўзини «Реал Мадрид»га сотиб юборишларини талаб қилмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Канте келажак режалари ҳақида

Лондоннинг «Челси» жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Нголо Канте «ПСЖ» жамоасидан тушган таклифлар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футболчи бундай кучли жамоанинг эътиборида турганидан мамнун эканлигини билдирди ва айнан шу трансфер ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди : “Мени кўплаб жамоалар ўз таркибида кўришни исташаётгани қувонарли холат. Шундан бўлсада, мен ҳозир Лондонда истиқомат қиляпман ва мени ҳамма нарса мутлоқ қониқтиради. Бу ерда жуда бахтлиман. Оилам ва дўстларим шу ерда. Ўйлашимча янги мавсумда ва келаси мавсумда ҳам айнан «Челси» шарафини ҳимоя қиламан.

«Тоттенҳем» Дибала борасида яна таклиф жўнатади

Ҳозирда «Ювентус» футболчиси Паоло Дибала учун АПЛ грандлари ўртасида чинакам кураш кетмоқда. «Манчестер Юнайтед» футболчини қўлга киритиш учун Лукакудан воз кечишга тайёр бўлса, «Тоттенҳем» устозининг шахсан ўзи футболчи билан учрашди ва унга янги жамоасида кўникиб олиши учун ёрдам беришини ва асосий таркибдан жой тайинлигини билдирди.
«SoccerLink» тақарган нашрларга кўра, Дибаланинг келажаги шу кунларда ҳал этилади. Унга кўра футболчи айнан шу жамоалардан бирини танлаши лозим. «Тоттенҳем» футболчининг нархи борасда Турин клуби билан музокаралар ўтказмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз…

Икарди томоша кўрсатишда давом этмоқда

Италиянинг бир нечта нашрлари томонидан берилган хабарларга қараганда, Икарди клуб мутасаддилари билан жанжалашишда давом этмоқда
Гап шундаки, футболчи «Ювентус»дан бошқа клубга ўтишни истамайпти. Агарда унинг бу талаби амалга ошмаса, майдонга тушмаслигини расман эълон қилди. «Интер» клуби янги мавсумдаги асосий рақибининг таркибини кучайиб кетишини истамаяпти. Агарда футболчи қайсарликда давом этаверса, уни уммуман ёшлар таркибига жўнатишга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи клуб ўртасидаги шартнома яна 2 йил давом этади.
«Рома» жамоаси ўз услубида давом этмоқда
Римнинг «Рома» жамоаси ҳозирда эркин эгентга айланган Фернандо Лёренте билан музокалар ўтказмоқда.
34 ёшлик футболчи Рим клубида тўп суришга қарши эмас. Гап шундаки, «Рома» тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Эдин Жеконинг ўрнига айнан испаниялик футболчини қўлга киритмоқчи.

«Арсенал» жамоаси трансфер ойнасини портлатмоқчи

"The Sun" нашри бугун интернетни ҳайратга сологан янгиликни эълон қилди. Унга кўра «Арсенал» шу кунларда «Барселона» жамоаси билан Коутинё борасида музокаралар ўтказмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, «Арсенал» бразилиялик футболчини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. «Барселона» бугун ингилиз жамоасининг таклифига жавоб бериши лозим.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:38, 04.08.2019.
Ўқилди: 10763 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.