Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Сер Алекс Фергуссонинг рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+2 | -

Фергуссонинг кетишига қарамасдан, унинг қўл остидаги жамоадан ҳеч ким соврин ютиш борасида ўтиб кета олмади. Янги асрнинг ўзида бу жамоа 7 бор чемпионликни нишонлаган бўлса, бир неча бор кубокларда зафар қучди. Бундан ташқари ЕЧЛ ва клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам ғолиб бўлишга муваффақ бўлди. Бу ғалабаларнинг замирида Фергуссоннинг кучли тактикаси ва тўғри стратегияси ётиши ҳеч кимга сир эмас. Бугун эътиборингизга Сер Алекс Фергуссонинг рамзий терма жамоасини тақдим этамиз.

Дарвозабон: Эдвин ван Дер Сар

Афсонавий дарвозабон ўзининг фантастик сейвлари ёрдамида «қизил иблислар» учун кўплаб совринлар ютиб бергани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса АПЛ пойгасида голландияликнинг ажойиб реакцияси жуда кўп холларда «Манчестер Юнатед»ни муқаррар голлардан қутқариб қолган

Ҳимойчилар : Патрис Эвра

Франциялик ҳимоячи кичик жуссасига қарамасдан майдонда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширгани ҳайратланарли холат.
Фергуссоннинг шахсан илтимоси билан 2006 – йилнинг қишида 5, 5 миллион евро харид қилинган футболчи жамоасининг ғалабалари учун майдонда жанг қиладиган чинакам меҳнаткаш футболчи эди.

Рио Фердинанд

Яна бир Фергуссонинг кашфиётларидан бири. Рио 12 йил мобайнида жамоанинг чинакам етакчисига айланди. У ёш футболчилар учун қаттиқ қол ака вазифасини бажарар, Фергуссондан сўнг клубдаги иккинчи инсон эди.

Немания Видич

«Қизил иблислар» футболчини Москванинг «Спартак» жамоасидан ҳарид қилишганини кўпчилик унутиб ҳам юборган бўлса, ажаб эмас. Сабаби у ҳаманинг кўз ўнгида «Манчестер Юнайтед» либосида пайдо бўлади!

Гарри Невилл

Ҳозирда Гарри британиядаги энг машхур телебошловчилардан бири саналсада, унинг чинакам машҳурлик онлари «Манчестер Юнайтед» сафида ўтган йилларига тўғри келади. Футболчи ўз устида шу қадар тинимсиз ишлар эдики, у 1995 – йилдан 2007/8 – йиллар оралиғида бирорта мавсумда асосий таркибдаги жойини бериб қўймаган. Ҳақиқий жангчи!

Майкл Каррик

Совуққон ва ўз ишининг устаси. Қизиққон ва ўз ҳисларини жиловлай олмайдиган Рой Киннинг ўрнини эгалаган футболчи жамоанинг ўйинини янги даражага олиб чиқа олди.

Раян Гиггз

Уэлс футболининг чинакам афсонаси, 13 карра АПЛ ғолиби, 2 бор ЕЧЛ мусобақасида мутлоқ ғолиблигини қўлга киртган тирик афсонаси!

Пол Склоулз

У каби афсонавий футболчиларнинг қадри фақат  кетгандан сўнггина билинади. Шахсан Тери Анри уни АПЛ тарихидаги энг кучли ярим ҳимоячи деб эътироф этган эди. У майдонда ҳамма ишни бажарибгина қолмай, Фергуссон уни доиммо муоммоли позицияга туширар, футболчи эса, жамоаси учун ўша зонадаги барча камчиликларни тўлдириб кетар эди.

Роналду

Биз уни бежизга қанот ярим ҳимоясига жойлаштирмадик. У бу жамоада қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурар, шунга қарамасдан, илк «Олтин тўп» совринини шу клубда қўлга киритган эди. Роналду бу жамоага келганида ўспирин бола эди. «Манчестер Юнайтед»нинг тирик афсоналари ва қаттиқ қўл мураббий тарбиясини олган футболчи қандай ютуқларга эришгани борасида ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ чамамда…

Уэйн Руний

Ўз вақтида клуб сардори бўлган инглиз жамоанинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган десак, адашамган бўламиз. 18 ёшида жамоага келган йигитча, бу клубни ёши ўтиб қолгандагина рекорд натижалар билан тарк этди. У бирор маротаба «олтин бутса»ни қўлга киритмаган бўлсада, жамоаси учун энг муҳим голларни киритгани билан абадий ёдда қолади.

Робин ван Перси

Бу футболчининг ўрнини Руд ван Нистелрой эгаллашини кутган бўлсангиз ажаб эмас, лекин биз айнан бошқа бир голландияликка таркибдан жой бердик. Гап шундаки, Фергуссон ўзининг сўнгги мавсум олдидан Робинни ҳарид қилади ва айнан унинг атрофида жамоа тузади. Ўша йили ван Перси мавсумнинг энг яхши жамоасидан бири  ва АПЛ тўпурари бўлади. Фергуссонинг сўнгги мавсумида АПЛда ғолиб чиқиш учун улкан ҳисса қўшган футболчи Сер Алекснинг юзи ёруғ ҳолда ўз постини тарк этиши учун замин яратди. Айнан шу сабабли биз бу футболчини танладик.

Манба: Goal 24
Киритилди: 18:52, 04.08.2019.
Ўқилди: 11991 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.