Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Локомотив» мавсумни совринсиз якунлайдими?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогида кутилмаган натижа қайд этилди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби нимчорак финал босқичида "Сурхон"га ютқазиб қўйиб, мусобақани тарк этди.

Самвел Бабаян ушбу ўйинга жанговар таркибни танлади. "Темирйўлчилар" 7-дақиқадаёқ Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ҳисобни очишди.

Воҳаликлар биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Азамат Исроилов гол муаллифига айланди.

Тенгма-тенг кечаётган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса "Сурхон" ғалабани ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Абдул Азиз Юсупов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқларда эса "Локо" дарвозаси томон пенальти белгиланиб, Ислом Тўхтахўжаев майдондан четлатилди. Дарко Станоевич эса 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланиб, "Сурхон"нинг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, "Сурхон" Ўзбекистон кубоги чорак финалига йўл олди. "Локомотив" эса аввалроқ Лига кубогидан чиқиб кетган эди. Жамоа Суперлигада "Пахтакор" 11 очко ортда қолмоқда. Шу боис, Самвел Бабаян жамоаси ушбу мавсумни совринсиз якунлаши мумкин.

Ўзбекистон кубоги, нимчорак финал
"СУРХОН" - "ЛОКОМОТИВ" 3:1
Голлар:  Азамат Исроилов (39), Абдул Азиз Юсупов (82), Дарко Станоевич (90+2 пен) — Сардор Мирзаев (7)
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев (90+1)
«Сурхон»: 22. Сардор Қобулжонов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Азамат Исроилов (Асрор Ғофуров 54), 6.Раҳматулло Бeрдимуродов, 13.Абдулазиз Юсупов, 14.Аброрбeк Исмоилов, 17.Элдор Бойматов, 19.Владимир Бубанья, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 44.Дарко Станоeвич
«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Остон Ўрунов, 8.Жамшид Искандeров, 10.Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов 83), 11.Тeмурхўжа Абдухолиқов (Смит Медина 62), 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 23.Йован Жокич, 24.Давронбeк Ҳошимов, 71.Арсланмурат Аманов, 88.Игор Йелич

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:28, 04.08.2019.
Ўқилди: 5337 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.