Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Ўзбекистонлик шахматчи “FIDE WORLD CHESS CUP” турнирида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Марказий Осиё 3.4 зона Президенти Хусан Турдиалиев Худайқулович илтимосига биноан, ФИДЕ Президенти Аркадий Дваркович номига бир неча бор илтимоснома юборилди. Ушбу илтимосноманинг мазмунига кўра, ҳамюртимиз шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Халқаро гроссмейстер, Олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг сўнгги йилларда кўрсатган натижалари ҳамда унинг имкониятларини ҳисобга олиб, “FIDE WORLD CHESS CUP”да қатнашиш учун муносиб номзод экани, аниқ фактлар билан кўрсатилди.

Маълумки, белгиланган квотлардан ташқари, ФИДЕ Президенти ҳам 5 нафар иштирокчини мустақил тавсия этиш ҳуқуқига эга. 5 та иштирокчидан 4 нафари аллақачон маълум бўлиб улгурган эди, аммо охирги 1 ўрин учун асосий даъвогарлар орасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусаттаров ҳамда Ҳиндистон вакили Ниҳал Саринлар номзодлари илгари сурилган эди.

Қилинган ҳаракатлар натижаси ўлароқ, Халқаро гроссмейстер Юдет Полгар, халқаро гроссмейстер Владимир Крамник, ФИДЕнинг ижрочи директори халқаро гроссмейстер Виорел Балаган бошчилигидаги Комиссия, Ҳиндистон вакили Ниҳал Сарин ҳамда Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов икки ёш гроссмейстарларнинг натижаларини кўриб чиқиб, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусаттаровни “FIDE WORLD CHESS CUP” турнирида иштирок этишга тавсия қилишди. Шу тариқа ватандошимиз ушбу нуфузли беллашувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақа 9 сентябрдан 4 октябргача Россия федерацияси, Ханта-Мансийск шаҳрида бўлиб ўтади. Шу ўринда ушбу нуфузли турнирда, Ўзбекистон номидан Шахмат бўйича 17чи Жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстр Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси шахматчимизга бўлиб ўтадиган кубок баҳсларида омад ва зафарлар тилаб қолади.

Киритилди: 17:30, 08.08.2019.
Ўқилди: 2356 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3986]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3707]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3512]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3109]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2840]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2836]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2685]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2497]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2480]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2223]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик