Тез орада украиналик вингер Туркия клуби футболчисига айланади.
Haber365 хабарига кўра, "Бешиктош" ярим ҳимоячи Евгений Коноплянканинг трансфери борасида "Шальке" билан келишувга эришган.
Манбага кўра, Туркия украиналик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Таъкидланишича, Коноплянка келаси ҳафта Туркияга келади ва "бургутлар" билан уч йил муддатга шартнома имзолайди.