Афтидан, дарвозабон футболчилик фаолиятини давом эттиришга қарор қилганга ўхшайди.
Порто расмий сайтига кўра, жамоанинг дарвозабони Икер Касиляс 2019/20 мавсуми учун таркибга киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли испаниялик дарвозабон баҳордаги машғулотларда рўй берган инфарктдан сўнг фаолиятини тўхтатиб қўйган эди.