Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам 3-1 Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия - Австралия
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания - Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиз давомида бериб борилаётган хабарларни энг сўнггиларини етказишда давом этамиз.

«Интер» яна бир трансферга қўл урди

Миланнинг «Интер» жамоаси Антонио Конте чемпионлик учун курашадиган жамоани шакллантиришда давом этмоқда. Яқиндагина Лукакуни харид қилган клуб энди бор эътиборини «Лацио» жамоаси ярим ҳимоячиси Сергей Миленкивич Савичга қаратмоқчи.
Клуб бугун футболчи борасида Рим жамоасига расман таклиф билан чиқади. Унга кўра, «Интер» Сергей учун 75 миллион евро ва бонус тариқасида яна 15 миллион евродан воз кечишга тайёр. Жамоа ушбу трансферни амалга ошириш мақсадида Икардини сотиб юбориши кутилмоқда. Гап шундаки, аргентиналик футболчи тўп сурадиган рақам аллақачон жамоанинг янги футболчиси Лукакуга тақдим этиб бўлинди. Шундан кўриниб турибдики, тез орада «Интер» навбатдаги катта трансферни эълон қилишга жуда яқин.

Луиз «Арсенал»га ўтгани ҳақида нима деди

“Мен «Арсенал»дек жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан жуда мамнунман. Айнан шу клубда тўп сурган афсонавий футболчиларнинг ўйинларини томоша қилиб катта бўлганман. Балки шу сабабли «Арсенал»га бўлган ҳурматим бўлакча.
Менинг «Челси»даги саёҳатим ўз якунига етди. Мен «кўкларнинг» барча ҳодимлари ва атрофимдаги инсонлар билан трансферим борасида обдон маслаҳатлашдим. Ҳаётда қизиқувчанлигим учун янги чақирувларга доимо тайёрман. Ҳар қандай спортчи бундай ўзгаришлардан чўчиши табиий. Шундай бўлсада, ўз ҳаётини ўзгартиришни истаган инсон бор-ки, ҳамма нарсага шай бўлиши лозим. Шахсан ўзим бундай ўзгаришга тайёр эканлигимни ҳис этяпман.”

«Бавария» Саненинг ўрнига бошқа футболчини кўзламоқда

“Мюнҳеннинг «Бавария» клуби германиялик Лерой Саненинг ўрнига жамоага хорватиялик Иван Перишични таклиф қилмоқчи”, –  деб хабар тарқатмоқда «Readfotball» нашри.
Маълумотга таянган ҳолда шуни маълум қиламиз-ки, немислар футболчи борасида аллақачон музокарларни бошлаб юборишган. Бундеслига вакиллари футболчини бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу трансфер катта эҳтимол билан амалга ошиши кутилмоқда.
Гап шундаки, Конре Перишичнинг клубдаги келажаги савол остида эканлигни ва унинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини клуб раҳбарларига эълон қилган. Ҳозирда «Интер» 30 ёшли футболчининг қай йўсинда бўлсада, сотиб юборишга ҳаркат қилмоқда. «Бавария» эса, ўз услубига содиқ қолган ҳолда эҳтиёткорлик билан чора кўриш тараддудида!

«Бавария» яна бир футболчини нишонида ушлаб турибди

Германия клуби Фелиппе Куотинё борасида тез орада таклиф билан чиқиши кутилмоқда. «Голливуд» янги мавсум олдидан жиддий кучайиб олишни режа қилган. Гап шундаки, «сепер кубок» баҳсидан сўнг, «Бавария» раҳбарлари жамоани тарк этган футболчилар каби савияли футболчиларни жалб қилишга  мухлисларга ваъда беришди.

Эндиликда уларнинг нишонида «Барселона» ярим ҳимоячиси Коутино турибди. Немис клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Унга кўра, «Бавария» бир мавсум давом этган ижарадан сўнг, бразилиялик футболчи учун 90 миллион евро таклиф қилади. Агарда томонлар келишувга эришса, тез орада Коутино Мюнҳен шахрига етиб келиши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи тезроқ Католиниядан кетиш тарафдори. У янги мавсумда жамоага Гризман келиб қўшилгани боис ўйин амалиётисиз қолиб кетишдан қўрқмоқда.

Бейл қолади!

Ва ниҳоят Бейл сериали ўз якунига етди. Гап шундаки, Уэлслик футболчи учун ҳозирда бирорта клуб расман таклиф билан мурожаат этмаган.

«Қироллик клуби» матбуот ҳизмати тарқатган хабарларга кўра, Бейл жуда катта эҳтимол билан янги мавсумни «Реал Мадрид» сафида ўтказади. Футболчини қўлга киритишни истаган клубларнинг аксари АПЛ жамоалари бўлгани боис «Реал» уни сотиб юборишдан умид қилиб турган эди, лекин куни кеча АПЛ учун трансфер мавсуми ёпилди ва Бейл яна Мадридда қоладиган бўлди.
Шундай бўлсада, Зайниддин Зидан футболчини бошқа клубга ўтишидан ҳали – ҳамон умидвор.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:04, 09.08.2019.
Ўқилди: 4676 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.